Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда фуқароларни қутқариш вақтида ФВВ ходими ҳалок бўлди

Тошкентда фуқароларни қутқариш вақтида ФВВ ходими ҳалок бўлди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Тошкент шаҳридаги «Бўрижар» каналида ФВВ ходимлари томонидан икки нафар фуқаро қутқариб қолинди: жасорат кўрсатган ходимлардан бири сувда чўкиб ҳалок бўлди.

Куни кеча соат 15:16ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ю.Ражабий МФЙдан оқиб ўтувчи «Бўрижар» каналида тақиқланган жойда сувга тушган фуқаро чўкишни бошлаган. Бу вақтда айнан ушбу ҳудудда назорат олиб бораётган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг икки нафар ходими чўкаётган фуқарони кўриб, қутқарув ишларини амалга оширганлар.

Қутқарув жараёнида ФВВ ходимлари А.Азимхўжаев ва И.Муродовлар фуқаро С.Қ.ни (аёл) қутқариб қолади. Шундан сўнг, аввал унинг ёнидаги фуқаро Ф.К. (эркак) кейинчалик С.Қ. ўзбошимчалик билан такроран ўзини сувга ташлаган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати туфайли иккала фуқароларнинг ҳам ҳаёти сақлаб қолинди. Афсуски, қутқарувчи А.Азимхўжаев хизмат вазифасини бажариш чоғида жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг