Тошкентда «Эвос» ёниб кетди
Бугун, 22 июнь куни Тошкент шаҳар Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган «ЭВОС» овқатланиш ошхонасида ёнғин бўлган.
Ёнғин қарийб ярим соатда ўчирилган. Ёнғин оқибатида бинонинг тахминан 60 кв.м. майдонда томи ҳамда ошхона жихозлари ёнган, фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.
Воқеа жойига туман ФВБ раҳбар ходимлари ва 4та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилгани айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter