Тошкентда еттинчи синфда ўқиётган қиз ўз жонига қасд қилди
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 7-синф ўқувчи қиз ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 28 ноябрь куни соат тахминан 17:24 ларда туманда жойлашган 241-мактабнинг 7-«А» синф ўқувчиси Олтинтепа кўчаси, 203-уйда яшовчи 2010 йилда туғилган вояга етмаган З. А. (қиз) яшаш ҳовлисидаги дарахтга ўзини осиб, ўз жонига қасд қилди.
Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Суд-тиббий экспертизаси Юнусобод филиалининг 29 ноябрдаги дастлабки маълумотига кўра, марҳуманинг ўлими «бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан тиқилишидан келиб чиққан механик асфиксия»дан юз берганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter