Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда иккита «Кобальт» ва «Спарк» тўқнашди

Тошкентда иккита «Кобальт» ва «Спарк» тўқнашди

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 25 январь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган А.С. «Кобальт» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб қаршисидан келаётган Ф.Б. бошқарувидаги яна бир «Кобальт» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган И.Т. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомобиллар билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида «Спарк» русумли автомобиль ҳайдовчиси И.Т. ва ушбу автомобиль йўловчиси 40 ёшли Н.М.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг