Тошкентда чет эл фуқароси қалбаки долларга бир нечта смартфон сотиб олди
Тошкентда қалбаки пулларга бир нечта смартфон харид қилиб, сотувчини чув туширган чет эл фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда, фуқаро А.Х.нинг аризасига асосан ўтказилган терговга қадар текширишда, чет эл фуқароси А.В. фуқаро А.Х.дан харид қилган 3 дона «Iphone Xs Max» русумли уяли алоқа телефон аппаратлари учун берган 3.025 АҚШ долларидан 3.000 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter