Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда босқинчилик юз берди

Тошкентда босқинчилик юз берди

Иллюстратив фото

Юнусобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 27 октябрь куни соат 21.45 да икки нафар номаълум шахслар ниқоб ва қўлқоплар тақиб ҳамда пичоқлар билан қуролланиб 42 ёшли Музаффар Т. ва 27 ёшли Дилмурод Р.лар бўлган устахонага киришди.

Ғаразгўйлар Дилмуродни бир неча бор уриб, қўрқитиб, ундан 8.300 АҚШ долларини олишган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164 моддаси 3 қисми («Босқинчилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида гумонланувчилар аниқланиб, 38 ёшли Исроил А. ва муқаддам судланган 39 ёшли Раҳматилла С.лар қўлга олиндилар. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг