Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир ой ичида бир уйни икки марта тунамоқчи бўлган ўғри қўлга олинди

Тошкентда бир ой ичида бир уйни икки марта тунамоқчи бўлган ўғри қўлга олинди

Иллюстратив сурат.

Тошкент тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи Аҳрорхўжа Турсунхўжаев 2017 йил 19 октябрда тумандаги Ғишткўприк маҳалласида истиқомат қилувчи Руслан Мирзабоевнинг ҳовлисидан 600 минг сўмлик тамаки маҳсулотларини, 25 октябрь куни шу маҳалладаги Олим Тошматовнинг машинасидан 150 доллар ва 200 минг сўм, 8 ноябрь куни яна 500 минг сўм пулни ўмаради. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, А.Турсунхўжаев ҳеч қаерда ишламаган, бирор мутахассислик бўйича ўқимаган. Белни оғритмай ўғирликдан пул топишга берилиб кетиб, бир марта «урган» уйини иккинчи бор тунашдан ҳам тап тортмади.

2017 йил 18 ноябрь куни кеч соат тахминан 01:00 атрофида у Р.Мирзабоевнинг уйига такроран ўғирликка киради. Лекин ҳовлида турган автомашина ойнасини синдираётган пайтда уй эгалари томонидан ушланиб, ички ишлар идораларига топширилади.

Мазкур жиноят иши Зангиота туманидаги академик лицейда ўтказилган сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди раиси Ўктам Холиқовнинг маълум қилишича, жиноятчига қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланган, жабрланувчиларга етказилган зарар ҳам тўлиқ ундирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг