Тошкентда аёлнинг ўзига ўт қўйгани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Олмазор туманида 41 ёшли аёл ўзини ёқиб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
«Аёл тан жароҳати олганлиги юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 май куни тахминан соат 10-00 ларда Олмазор тумани, Қора-Қамиш 2/4 даҳасидаги савдо дўконларидан бирининг олдида, 1981 йилда туғилган Д.Қ. бир нечта фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашиб, ёнида бўлган елим идишдаги бензинни устига қуйиб, ўзини-ўзи ёқиб юборгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter