Тошкентда аянчли автоҳалокат юз берди (фото)

12 май тунги соат 03.00 ларда Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида 1999 йилда туғилган У.М. «Spark» автомобилни ишончнома асосида бошқариб, тезликни ошириши оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи қисмидаги бетон устунга урилган.
ЙТҲ натижасида автомобил ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Автомобил йўловчиси – 1995 йилда туғилган К.Ш. шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг саъйи-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter