Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 7 кунлик чақалоғини ташлаб кетган она қидирилмоқда

Тошкентда 7 кунлик чақалоғини ташлаб кетган она қидирилмоқда

Фото: «Zamin.uz»

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 12 февраль куни соат 14:00 ларда Осиё миллатига мансуб, 17-20 ёшлардаги номаълум аёл Алишер Навоий кўчасида жойлашган Марказий дорихона олдида турган Н.М. ва А.А.нинг ёнига келиб, 3-7 кунлик соғлом қиз бола чақалоқни уларга бериб, воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, чақалоқнинг онасини аниқлаш чоралари кўрилган.

Ҳозир суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг