Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи «Каптива»да ёш болани уриб юборди

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи «Каптива»да ёш болани уриб юборди

Шу йилнинг 4 июнь куни тахминан соат 15.00 да Учтепа тумани Қозигузар кўчасида «Каптива» русумли автомобилнинг 19 ёшли ҳайдовчиси Сухроб Б. йўлни белгиланмаган жойдан югуриб ўтаётган пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида тан шикастлари олган 7 ёшли М.М. шифохонага етказилган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобиль бошқаруви давомида эҳтиёт бўлинг, турар-жойлар атрофидаги йўлларга тўсатдан болалар чиқиб олиши мумкинлигини унутманг. Ота-оналардан ҳам фарзандларига йўл ҳаракати қоидаларини тез-тез эслатиб туришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг