Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида қиз танишининг «Laсetti»сини олиб қочди

Тошкент вилоятида қиз танишининг «Laсetti»сини олиб қочди

2021 йилнинг 10 май куни Ж.Азамат «102» қисқа рақамига хабар қолдирган.

Аниқланишича,  Ж.Азамат шу куни Оққўрғон туманида жойлашган «Авто суғурта» биносига «Laсetti» автомашинасида «Севара» исмли қиз билан келган ва суғурта полисини янгилаш мақсадида автомашинасини эшиклари очиқ ҳолатда қизга ташлаб бинога кирган.

Фуқаро бинодан қайтиб чиққанида эса машина номаълум киши томонидан олиб кетилган бўлган. 

Қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 21 ёшли Б.Севара содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани Тотувли маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Севарага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг