Дала ҳовлидаги «базм». Қуйи Чирчиқда бир кг.дан ортиқ марихуана ашёвий далил сифатида олинди
4 февраль куни Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудида гиёҳвандлик моддаларининг айланмасига қарши тадбир ўтказилди. Унда 1977 йилда туғилган Дилмурод У.нинг дала ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилади.
Фуқаро хонадонида гиёҳванд воситаларни ёғда қовурганлиги, модда юқи бўлган идишлар борлиги ва қуруқ ҳолатда оғирлиги 1 282 грамм (экспертиза хулосаси) бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси борилиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Дилмурод У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter