Себзорда учта автомобил ўзаро тўқнашди, жабрланганлар бор

Тошкентда учта автомобил ўзаро тўқнашиши оқибатида икки жароҳат олди.
ЙҲХББ маълумотига кўра, 19 февраль куни Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчасида, кўприк устида ҳайдовчилар:
1) 1998 йилда туғилган С.Ж. бошқарувидаги «Matiz» русумли;
2) 2001 йилда туғилган К.Қ бошқарувидаги «Spark» русумли;
3) 2001 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги «Lada Vesta» русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва зарб оқибатида «Matiz» ва «Spark» русумли автомобиллар ағдарилган.
ЙТҲ натижасида «Spark» русумли автомобилнинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Айни вақтларда ЙПХ ходимлари томонидан ҳодиса жойида ҳайдовчилар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter