Тошкент шаҳар ИИББга бомба ҳақида хабар келиб тушди
Кеча, 5 февраль куни соат 18:18 ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Л.К. маст ҳолда 103-сонли ақли заифлар мактаб-интернатида ўқиётган ўғли И.В.ни уйига олиб кетгани келганида интернат раҳбарияти маст ҳолда бўлгани учун олиб кетишига рухсат бермаган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, Л.К. Тошкент шаҳар ИИББнинг 102 хизматига қўнғироқ қилиб, юқоридаги мактаб интернати ҳудудида бомба бор, деб ёлғон хабар берган.
Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига туман ИИБ ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи бошқа идора ходимлари етиб келиб, мактаб-интернат ҳудудини текширганларида хеч қандай портловчи моддалар ва шубҳали буюмлар топилмаган.
Кўрилган чоралар натижасида ёлғон хабар берган Л.К. ушланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter