Тошкент ҳалқа йўлидаги ҳодисада тўрт киши жароҳатланди
Бугун, 24 август куни соат 17:00 ларда Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг Юнусобод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида учта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ иштирокчилари — Т.Ш. (1978 й. т.) бошқарувидаги «SAZ LE60» йўловчи ташувчи автобуси, У.Р. (1981 й. т.) бошқарувидаги «Damas» ва М.Р. (1988 й. т.) бошқарувидаги «Matiz».
Оқибатда автобуснинг икки нафар, «Damas»нинг бир нафар йўловчиси ҳамда «Matiz» ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter