Тўрткўлда «Cobalt» аянчли аҳволга келди
Ижтимоий тармоқларда Тўрткўл туманида «Cobalt» автомобили ёниб кетганлиги бўйича видео тарқалди.
Қайд этилишича, 2022 йил 11 ноябрь куни соат 15:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани «Оқбошли» ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 584-585-километрлари оралиғида ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган К.С. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келган ва юкхонасида бўлган газ баллон портлаган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ушбу ҳодиса юзасидан Тўрткўл тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter