Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонлик меҳмонни ўлдириш билан қўрқитиб «шилиб» кетишди

Тожикистонлик меҳмонни ўлдириш билан қўрқитиб «шилиб» кетишди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 31 январь куни соат 18:00 ларда Бахтиёр Х. чинни идишлар олди-сотдиси билан шуғулланувчи таниши Тожикистон Республикаси фуқароси Субхонали Қ. билан Фарғона вилояти, Фурқат тумани Қулбобо қишлоғида жойлашган чойхоналарининг бирига келиб, у ерда «Нодир» ва унинг икки нафар шериги билан кўришишади.

Улар тижорат масаласида гаплашиб бўлиб, «Нодир» исмли шахсга тегишли «NEXIA-2» русумли автомашинага ўтириб, Фурқат туман Томоша қишлоғи ҳудудига етиб келишган вақтида «Нодир» ва унинг икки нафар шериги автомашинада ўтирган Субхонали Қ.ни автомашинадан тушириб, Бахтиёр Х.га ҳужум қилиб, қўл ва оёқлари билан уриб, унинг ёнида бўлган 400 АҚШ долларини олиб қўйишади.

Сўнг уларни Наманган вилоятида жойлашган дарё қирғоғига олиб бориб, пистолет кўринишидаги ўқ отар қуролга ўхшаш предметни намойиш қилиб, Субхонали Қ.нинг ёнида бўлган 11.600 АҚШ долларини зўрлик йўли билан қўлга киритиб, ички ишларга мурожаат қилишса, ўлдириб юбориш билан қўрқитиб, уларни Наманган шаҳри марказига олиб бориб Қўқон шаҳрига қатновчи автомашинага ўтказиб юборишади.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Бахтиёр Х. да енгил тан жароҳатлари аниқланган. Субхонали Қ.да эса тан жароҳатлари аниқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «Б» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида «Нодир» исмли шахс Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган 39 ёшли Нодирбек Қ. эканлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда Нодирбек Қ.нинг жиноий шерикларини ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг