Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда содир бўлган кучли зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

Тожикистонда содир бўлган кучли зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

Бугун, 22 март куни Тошкент вақти билан 08:47 да (22.03.2024 йил, Гринвич бўйича 03:47 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 39,28 градус шимолий кенглик; 71,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 313 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Фарғона вилоятида 3 балл, 122 км.

Андижон вилоятида 2-3 балл, 172 км.

Наманган вилоятида 2-3 балл, 192 км.

Сирдарё вилоятида 2 балл, 294 км.

Тошкент шаҳрида 2 балл, 313 км.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг