Тожикистонда кетма-кет зилзилалар бўлмоқда

Сарёз кўли, Тожикистон.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 8 март куни Тошкент вақти билан 15:42 да (08.03.2023 йил, Гринвич бўйича 10:42 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 37,57 градус шимолий кенглик; 71,59 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик 176 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 459 км жанубий-шарқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча 7 март куни ҳам Тожикистонда 4,2 баллик зилзила содир бўлганди.
Шунингдек, мутахассислар Тожикистондаги Сарёз кўли дамбаси зилзила оқибатида ёрилиб кетиши мумкинлигини, бундан Ўзбекистон ҳам жабр кўриши мумкинлигини маълум қилишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter