ТИВ: Россияда вояга етмаган ўзбекистонлик қизни зўрлаган шахс қамоққа олинди

ОАВда вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан содир бўлган зўрлаш тўғрисида хабар тарқалди. Шу муносабат билан мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур масала назоратга олинганини маълум қилган.
2019 йил 15 октябрь куни Бош консул Фариддин Насриев Россия ИИВ Уфа шаҳри бошқармасининг Чет эл фуқароларини вақтинчалик сақлаш марказига борган ва жабрланган ҳамюртимизнинг онаси ва унинг адвокати билан суҳбатлашди, маҳаллий тергов органларига расмий мурожаат қилди.
Олинган маълумотларга кўра ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган Россия фуқароси К.Т.га нисбатан жиноий иш қўзғатилган ҳамда қамоққа олиш чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter