Тилла талвасаси. Олий маълумотли йигит шеригининг умрига зомин бўлди
1992 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, бўйдоқ, айни пайтда Кармана тумани «Зарафшон» кўчасида истиқомат қилувчи Н.В. таниши – 1985 йил Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 3 нафар фарзанди бор, ҳозирда Шофиркон тумани «Денов» маҳалласида яшовчи Ф.М. билан шерикчиликда Конимех тумани «Караката» овулига қарашли дашт ҳудудида жойлашган «Сентябрский» номли эски олтин конида, ҳозирда қўриқланмаётган ташландиқ карьердан таркибида тилла зарралари мавжуд қумларни қазиб олган.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, ноқонуний иш жараёнида юзага келган ўзаро навбат талашиш шерикчилик бузилишига сабаб бўлди. Вазият тортишув билан якунланмади, аксинча, муросасизлик оқибатидаги жанжал натижасида Н.В. Ф.М.га қўл зарби орқали тан жароҳати етказиши билан якунланди. Таассуфки, Ф.М.нинг спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги таъсири унинг мувозанатни йўқотиб, чап томонга йиқилиши натижасида боши тошга текканлиги, соғлиғини жиддий хавфга қўйди.
Зарафшон шаҳар «Даугустоу» қўрғонидаги врачлик пунктида Ф.М.га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган жароҳати натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter