Террористик ташкилотнинг 8 нафар аъзоси қўлга олинди — ИИББ
Тошкент вилояти ИИББ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан вилоятнинг Тошкент туманида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида «Катибатул тавхид вал Жиҳод» террористик ташкилотнинг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган 8 нафар аъзоси қўлга олинган.
Маълум қилинишича, улар 22-25 ёшлардаги шахслар бўлиб, ўзаро келишган ҳолда, келгусида Сурия давлатига чиқиб «Катибатул тавхид вал Жиҳод» террористик ташкилоти жангарилари сафига қўшилишни режа қилганлар.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter