Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термиздаги хонадондан 21 килограмм марихуана топилди

Термиздаги хонадондан 21 килограмм марихуана топилди

Термизда гиёҳванд моддаларни ноқонуний ўстириш ва сақлаш ҳолати аниқланди, дея хабар беради Давлат божхона қўмитаси хизмати матбуот хизмати.

Олинган тезкор маълумотларга асосланиб, Спарк автомашинаси тўхтатилиб ҳайдовчи ва машинанинг ички қисми гувоҳлар иштирокида текширувдан ўтказилди. Фуқаронинг ёнида 14та қоғоз ўрамда наркотик моддалар борлиги аниқланди ва 18 грамм миқдоридаги марихуана далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Гумонланувчининг кўрсатмаларидан сунг, тезкор гуруҳ Термиз туманида истиқомат қилувчи бошқа бир шахснинг уйида тинтув ўтказиб, ҳонадонда бегона кўзлардан яширилган кенивир бутаси топилган, ундан ташқари 21 килограмм марихуана сақланаётган полиэтилен пакетлар ҳамда гугурт қутилари мусодара қилинди.

Ҳолат юзасидан жиноий қўзғатилган ва тергов ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг