Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниш қизни отасининг қабри олдида ўлдирган йигитга суд ҳукми ўқилди

Таниш қизни отасининг қабри олдида ўлдирган йигитга суд ҳукми ўқилди

2022 йилнинг 1 октябр куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида мудҳиш ҳодиса содир бўлди.

Узункўл маҳалласидаги Ғойиб бобо қабристонида Юлдуз исмли қиз (2001 йилда туғилган) шу маҳаллада 1993 йилда туғилган Рашид томонидан ўлдириб кетилган.

Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб бориб, ҳодисани батафсил ўрганди.

Маълум қилинишича, Рашид олдиндан гаплашиб юрган таниш қизи Юлдузни отасининг қабрини зиёрат қилиш важи билан қабристонга олиб бориб, қотилликка қўл уради.

Рашид мунтазам Россияда ишлаб юрган. 30 ёшга яқинлашаётган йигит уйланишни мақсад қилади ва синфдошининг синглиси Юлдуз билан танишиб, нияти жиддийлигини айтади. Йигит қиз билан гаплашиб юрганида унинг телеграмини ўзининг телефонига ўрнатиб олади. Яна Россияга ишга кетгач, қизнинг телеграмда кимлар билан ёзишганини кузатиб юради. Қўнғироқ қилганида қизнинг телефони бир неча бор банд бўлгани Рашиднинг шубҳаларини оширади.

Йигит ва қизнинг муносабатларига совуқлик тушади. Рашид Россияда вақтида қиз бошқа йигит билан гаплашади ва у йигитдан қизнинг уйига совчи келади. Рашид бу ҳақда хабар топиб, қизга қўнғироқ қилганида, у бошқага турмушга чиқишни истаётганини айтади.

Рашкдан ғазабланган йигит Россиядан Хоразмга қайтиб келади ва бир кундан кейин қиз билан учрашиб, мудҳиш жиноятга қўл уради.

Суд ҳукмига кўра, Рашид Жуманиёзов айбли деб топилиб, унга 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг