Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талаба бобосининг уйидан 4500 долларини ўғирлаб, уйига ўт қўйди

Талаба бобосининг уйидан 4500 долларини ўғирлаб, уйига ўт қўйди

Фото: «Realty.rbc.ru»

Интернет тармоғидаги «1X bet» номли дастури орқали турли ўйинларга (қимор) пулини ютқазиб қўйган О.Қ. 2020 йил 22 декабрдан 24 декабрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида бобоси яшаб келаётган Бухоро шаҳридаги хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, бобосига тегишли жами 4500 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлик жиноятини содир этган. Сўнгра у жиноятини яшириш мақсадида ётоқхона ва ошхонага 10 литр бензин сепиб, ўт қўйган.

Жиноят юзасидан 2021 йил 17 май куни Пешкў туман суд мажлисида жиноятнинг ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят турига кириши, жиноятчининг қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, Бухоро муҳандислик-технология институтининг 4-босқич талабаси эканлиги, жиноят оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва жабрланувчи бобосининг даъвоси йўқлиги ва унга нисбатан қонуний енгиллик берилишини сўраб қилган мурожаатига кўра Жиноят кодексининг 169-25-173 ва 57-59- ва 25-173-моддаларига асосан жарима жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг