Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Такси ҳайдовчисига босқинчилик қилган икки ёш йигит қўлга олинди

Такси ҳайдовчисига босқинчилик қилган икки ёш йигит қўлга олинди

Фото:«Tergov.uz»

11 апрель куни 2 нафар номаълум шахслар Юнусобод туманида 28 ёшли Т.Муҳриддиннинг бошқарувидаги «Spark» русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирганлар.

Сўнгра улар Чилонзор тумани Боғистон кўчасига келган вақтларида Т.Муҳриддиннинг бўйин қисмидан бўғиб, ёнларида бўлган тош билан бош қисмига уриб, нарҳи 2 349 000 сўмлик «RedMi 8» русумли телефон аппаратини олиб ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар 22 ёшли У.Муҳаммадхон ва 21 ёшли К.Абдураҳмонлар содир этганликлари, Т.Муҳриддинга тегишли телефон аппаратни 900 000 сўмга ўзга шахсга сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан У.Муҳаммадхон ва К.Абдурахмонларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.   

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг