Такси ҳайдовчиси 19 ёшли қизни кимсасиз жойга олиб бориб босқинчилик қилди
2021 йилнинг 15 март куни соат 19:00 ларда «Nexia-2» русумли автомашина ҳайдовчиси бўлган номаълум шахс Тошкент вилояти, Зангиота тумани Хонобод МФЙ.дан 19 ёшли Замира А.ни «Бек-барака» савдо мажмуасига 30 000 сўм эвазига олиб бориб қўйиш мақсадида мижоз сифатида олади.
Сўнг уни Зангиота тумани Ўртаовул МФЙ. ҳудудидаги кимсасиз жойга олиб бориб қўлидаги пичоқчани тираб, қўрқитиб, «LG» русумли телефон аппарати, бир жуфт тилла зираги, 150.000 сўм пул маблағларини босқинчилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 34 ёшли Жамшид Х. содир этганлиги, қурол сифатида фойдаланган пичоқча тирноқ олиш учун мўлжалланган «кусачка» эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жамшид Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а» банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter