Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда суюлтирилган газ баллонлари талон-торож қилингани аниқланди

Самарқандда суюлтирилган газ баллонлари талон-торож қилингани аниқланди

Фото:«Propan.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти, Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказган.

Унга кўра, «Жомбойтумангаз» филиали бўлим муҳандиси Ғ.И. ва бошқалар, моддий жавобгарлигида бўлган 128,2 млн. сўмлик 402 дона маиший газ баллонларини ҳамда 101,4 млн. сўмлик суюлтирилган газ маҳсулотларини асоссиз ҳисобдан чиқариб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг