Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сув талашиш ҳаёт учун хавфли бўлган оғир жароҳатга сабаб бўлди

Сув талашиш ҳаёт учун хавфли бўлган оғир жароҳатга сабаб бўлди

Фото: «M.123ru.net»

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида 2021 йил 10 август куни туман ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, 7 август куни соат 18.00 ларда туманнинг «Гиламбоб» маҳалласида яшовчи С.Хамид туманнинг «Истиқлол» маҳалласида яшовчи Н.Ҳусниддиннинг томорқасида экилган экинни суғориш учун очилган сув масаласида ўзаро жанжаллашиб қолиб, С.Хамид қўлида бўлган кетмон билан Н.Ҳуснидиннинг бошига ва юзига уриб, «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир» тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

10 август куни С.Хамидга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

С.Хамид бироз сабр қилиб, Н.Ҳусниддиннинг томорқасига экилган экинларини суғориб олишини кутиб турганида, ўзаро бир-бирларига оқибатли бўлиб, ҳурмат қилишганларида ўртада ўзаро тортишув ва жанжал содир этилишининг олди олинар эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг