Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёдаги жанжал юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёдаги жанжал юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ «Xabar.uz» Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар икки кишини калтаклагани акс этган видеони эълон қилган элди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 12:30 да Денов шаҳри автомобиль йўлида фуқаро У.А. Damas машинаси билан ҳаракатланиб кетаётганда, ВАЗ Фургон машинаси билан йўл талашган. Шундан сўнг У.А. ВАЗ Фургон машинасидан тушиб келган вояга етмаган М.Э. ва фуқаро С.Б. ўртасида жанжал содир бўлган. Бироз ўтиб, улар тарқаб кетишган.

Орадан 3 соат ўтгандан сўнг, М.Э. ва С.Б. ўзларининг танишлари билан биргаликда У.А. ва У.Р. лар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан Денов туман Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 8 нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Айбдорларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади, дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг