«ИИБ ходими ва банкир» пора билан қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Н.Х. фуқаро М.га ўзини Тошкент шаҳар ИИБ ходими деб таништириб, суд органларида иши кўрилаётган турмуш ўртоғи Б.ни 1 500 АҚШ доллари эвазига озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олиб, яна 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Н.Х. бошқа бир фуқаро Н.Қ.га Тошкент шаҳрида банк филиалида ишлашини айтиб, имтиёзли шартлар асосида кредит олиб бериш эвазига унинг 4,9 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter