Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда пахта бўйича жуда катта маблағ ўзлаштирилгани аниқланди

Сирдарёда пахта бўйича жуда катта маблағ ўзлаштирилгани аниқланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тақдим этган хабарга кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари ўтказилган.

Унда “Сирдарёпахтасаноат” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик жамиятининг тугатиш комиссияси раҳбари вазифасини бажарувчиси Б.Д. Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими “Пахта толасини топшириш ва қабул қилиш тўғрисида”ги жамият ихтиёрига кирим қилинган далолатномаларга асосан, 55 587,5 кг. ва 204 066,5 кг. пахта толасини, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги “Ўзпахтасаноат” АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида маҳаллий тўқимачилик корхоналарига пахта толасини биржа савдолари орқали сотилиши кўрсатилган бўлса-да, ушбу қарор талабларини қўпол равишда бузган.

Натижада 2018 йил 27 июль куни биржа савдоларида 260 тонна пахта толасининг қиймати 3 млрд. 993 млн. 770 минг 913,60 сўм бўлишига қарамасдан, 2018 йил 1 август куни “Сарбонтекс” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасига паст нархда, яъни 1 млрд. 500 млн. сўмга сотиш ҳақида сохталаштирилган қалбаки шартномани тўғридан-тўғри тузишга ва жамият ҳисоб рақамига 1 млрд. 350 млн. сўм пул маблағларини туширишга эришиб, жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдордаги 2 млрд. 643 млн. 770 минг 913,60 сўмлик моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 10 сентябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Б.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: жуда кўп миқдорда), 228-моддаси 3-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш: ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш), 228-моддаси 1-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш: сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг