Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда 71 мингдан зиёд киши ўз хонадонларига қайтиб келди

Сирдарёда 71 мингдан зиёд киши ўз хонадонларига қайтиб келди

Фото: ФВВ

Сирдарё вилоятида тошқин оқибатида зарар кўрган уйлар, ижтимоий бинолар яна қайта тикланмоқда. Яшаш учун яроқсиз уйлар бузилиб, жойларда муҳандислик-коммуникация тармоқларини тиклаш чоралари кўриляпти.

Ушбу ҳудудларда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг куч ва воситалари томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур тадбирлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилмоқда.

Қайд этилишича, 71 307 нафар аҳоли Оқолтин, Мирзабод ва Сардоба туманидаги хонадонларига қайтиб келган.

Шунингдек, Миллий гвардия ходимлари томонидан 343 вайрон бўлган уйларда тозалаш ишлари олиб борилган бўлса, Прокуратура вакиллари 6107 та кадастр ҳужжатларидан 3338 тасини қайта тиклашга эришдилар. Бундан ташқари, йўқолган 3 517 паспортдан 482 та, 61 та ҳайдовчилик гувоҳномадан 11 таси қайта тикланди.

Умумий майдони 1 213,796 квадрат метр бўлган 1604 объектда Мудофаа вазирлигининг 8 та махсус бўлинмаси томонидан дезинфекция ишлари олиб борилди.

Бу каби тадбирлар, қўшни Қозоғистон Республикасида ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, Туркистон вилояти Жеттисой ва Мактаарал туманларининг тошқиндан зарар кўрган ҳудудларида 70 000 дан ортиқ куб.метр сув тортиб чиқарилди. Шу билан бирга 6500 метр узунликда коллектр қазиш ва тозалаш ишлари амалга оширилди. Тадбир давомида 11 000 куб.метр чиқиндилар олиб ташланди. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг