Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда 32 ёшли аёл ва унинг 3, 7 ва 10 ёшли фарзандлари ис газидан вафот этди

Сирдарёда 32 ёшли аёл ва унинг 3, 7 ва 10 ёшли фарзандлари ис газидан вафот этди

Фото: «Xabar.uz»

2020 йил 25 ноябр куни Сирдарё вилояти Ховос шаҳарчаси, «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ис газидан заҳарланиш туфайли бир оиланинг тўрт нафар аъзоси вафот этди. Бу ҳақда Kun.uzга марҳумнинг яқинлари маълум қилган.

Аниқланишича, ушбу кўп қаватли хонадонларда газ босими пасайиб кетганлиги туфайли қўлбола печ орқали уй иситилган.

Хонадон бекаси, 1988 йилда туғилган аёл ва унинг 3 нафар, 3, 7 ва 10 ёшли фарзандлари вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда, сўнг Сирдарёда ёш келин-куёв, Навоийда ака-ука қурбон бўлишганди. Шунингдек, Нукусда ижарада яшаётган 4 нафар талаба, Янгийўлда бир оила ис газидан заҳарланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг