Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда 1,2 млрд сўм кредитни талон-тарож қилган банк ходимлари аниқланди

Сирдарёда 1,2 млрд сўм кредитни талон-тарож қилган банк ходимлари аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан АТ «Халқ банки» Сардоба филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширувда ўтказилган.

Маълум бўлишича, АТ «Халқ банки» Сардоба филиали собиқ ходимлари А.М., Н.С., О.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 54 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз улар номига 1,2 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Шунингдек, 7 нафар банк мижозлари томонидан кредит қарздорлигини сўндириш мақсадида топширилган 18 млн сўм нақд пулни банк кассасига кирим қилмасдан шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг