Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Синфдошлар ўртасидаги жанжал аянчли якун топди

Синфдошлар ўртасидаги жанжал аянчли якун топди

Фото: Тергов департаменти

Наманган вилояти, Уйчи туманида 2022 йил 30 январь куни тунги соат 22:00 ларда икки синфдош ўртасида юз берган жанжал аянчли оқибат келтириб чиқарди.

Қайд этилишича, 35 ёшли Ж.И. маст ҳолатда синфдоши, 35 ёшли Н.Д.нинг уйи олдига бориб, уни чақириб, жанжаллашади.

Жанжал вақтида Н.Д. боши билан Ж.И.нинг юзига «туширади». Ж.И. эса ўзида бўлган ошхона пичоғи билан Н.Д.нинг чап ёнбош қорин соҳасига бир маротаба уриб, ҳодиса жойидан яширинади.

Туман тиббиёт бирлашмасининг бирламчи тиббий маълумотномасига кўра, Н.Д.да «чап ёнбош соҳасидан қорин бўшлиғига кириб борувчи кесилган санчилган жароҳати» борлиги, ушбу жароҳат ҳаёт учун хавфли бўлган оғир турдаги жароҳат эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ж.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи процессуал тартибида ушланган.

Тергов давомида жиноятнинг келиб чиқишига ўша куни гумонланувчи, жабрланувчи ҳамда уларнинг яна 7 нафар синфдошлари «Оқтош» МФЙ ҳудудида жойлашган кафеларнинг бирида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтиришганида Н.Д. синфдоши Ж.И.нинг шахсиятига тегиб, ҳақорат қилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг