Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шўрчида 11 йиллик сирли жиноят фош этилди

Шўрчида 11 йиллик сирли жиноят фош этилди

2007 йил октябрь ойида Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида яшовчи Қ.Ш. уйида бирга яшаган 4 ёшли ўгай ўғли Й.М.нинг бошига қўли билан урган, натижада у ерга йиқилиб, ҳушидан кетиб вафот этган.

Шундан сўнг Қ.Ш. бола жасадини уйи олдидаги ҳожатхона учун кавланган чуқурга кўмиб ташлаган эди. Кўрилган чоралар натижасида Қ.Ш. ушланиб, воқеа жойи бўлган ҳовлисидан суяк қолдиқлари ва қора рангли мато бўлаклари топиб олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг