Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шлагбаум ва пост ходимини уриб қочган ҳайдовчи ушланди

Шлагбаум ва пост ходимини уриб қочган ҳайдовчи ушланди

Фото: «iiv.uz»

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 16 июль куни номаълум шахс бошқарувидаги оқ рангли «Нексия» русумли автомашинани Чиғатой қўрғони ҳудудида жойлашган «Минсувлар» блок постига ҳайдаб келиб, шу ерда ўрнатилган темир тўсиқли шлагбаумни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳодисадан постда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходими А.И жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида оқ рангли «Нексия» автомашинасини Тошкент тумани Кўксарой қўрғонида яшовчи Б.Б. бошқарганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг