Шаҳрисабзда «Ермулккадастри» ходими пора устида қўлга тушди
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида Қашқадарё вилояти «Ермулккадастри» давлат корхонаси Шаҳрисабз тумани филиали бино-иншоотлар бўлими мутахассиси М.А. Шаҳрисабз тумани Бўзариқ қишлоғида қуриб битирилган Л.О.нинг уй-кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига ундан 250 АҚШ доллари талаб қилган.
200 АҚШ долларини шу йил 19 январь куни олгани маълум бўлган ва қолган 50 АҚШ долларини олаётганида 8 февраль куни Шаҳрисабз шаҳридаги «Янги Кеш» деҳқон бозори олдида қўлга тушган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter