Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелида оддий жанжал пичоқбозликка айланиб кетди

Сергелида оддий жанжал пичоқбозликка айланиб кетди

Фото:«Tergov.uz»

16 ноябрь куни 28 ёшли Алишер М. Тошкент шаҳар Сергели туманида фуқаро 18 ёшли Ағзам Й., уни ҳақорат қилганлиги сабабли ўрталарида жанжал келиб чиққан. Алишер М. олдида бўлган ошхона пичоғи билан Ағзам Й.,га ҳамда уларни ажратиб, безорилик ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган фуқаро 24 ёшли Шахноза М.,нинг танасини турли жойларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда, Ағзам Й., ва Шахноза М.,лар тан жароҳатлари билан РШТЁИМга мурожаат қилишган.

Кўздан кечириш жараёнида ҳодиса жойидан ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Алишер М.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Алишер М., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг