Сергелининг айрим ҳудудлари газ таъминотисиз қолди — «Ҳудудгаз Пойтахт»
Сергели тумани, «Сергели» 6-A мавзесида жойлашган газ қувурига автопилот узелини ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли, 2022 йил 20 сентябр куни соат 10:00 дан 17:00га қадар «Бунёдобод», «Янги Бунёдобод» маҳаллаларидаги 23 та кўп қаватли уйлардаги 2 587 та хонадонларда ҳамда 5 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан;
1. Овқатланиш шохобчаси-1 та
2. Нонвойхона-4 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter