Сариосиёдаги селда икки киши ҳалок бўлгани аниқланди
Кеча, 10 май куни соат 16:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди «Боғистон» МФЙ «Зохона» қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келган эди.
Ҳодиса оқибатида ушбу ҳудудда ўзининг «Nexia» русмли автомашинасида бўлган Узун тумани «Истиқлол» маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони ҳам сел оқимлари оқизиб кетган эди.
ФВВ қутқарувчилари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан олиб борилган қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш жарёнида автомобил ва бир нафар фуқаро «Тўпаланг» дарёси ўзанидан топилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа жойида ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари томонидан қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, иккинчи фуқаронинг жасади ҳам топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter