Сариосиёда сел одамлар, моллар ва «Нексия»ни оқизиб кетди (видео)
Бугун, 10 май куни соат 16:00 лар атрофида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани тоғли ҳудуди «Боғистон» МФЙ «Зохона» қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел келди.
Ҳодиса оқибатида чорва молларни боқиб юрган (Узун тумани «Хурсан» маҳалласида яшовчи) фуқаро ва унинг чорва молларини, шунингдек ушбу ҳудудда «Нексия» автомашинасида бўлган (Узун тумани «Истиқлол» маҳалласида яшовчи) икки нафар фуқарони сел оқизиб кетган.
Юз берган табиий офатдан чорва молларини боқиб юрган фуқаро қутулиб қолган.
Воқеа жойига вилоят ҳокими бошчилигида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, қутқарувчилар, миллий гвардия, ички ишлар, прокуратура ва тегишли хизматлар жалб этилган. Шунингдек, 70 нафар маҳаллий аҳоли билан биргаликда қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Туманнинг Ҳуфар ва бошқа тоғли қишлоқларида бугун юз берган сел ҳодисаси маҳаллий аҳоли томонидан тасвирга олинди (видео).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter