Самолёт қитъалараро парвозни хантал аралашган керосинда босиб ўтди
«Qantas» авиаташувчисига тегишли самолёт АҚШдан Австралияга қитъалараро парвозни қисман хантал аралашган ёқилғи ёрдамида босиб ўтди, деб хабар берди «Hi-News».
Парвоз учун ишлатилган ёқилғининг 90 фоизини одатдаги авиация керосини, қолган 10 фоизини хантал уруғларидан тайёрланган ва консерва ҳамда қандолат маҳсулотларини тайёрлашда ишлатиладиган хантал ёғи ташкил этган.
«Qantas» авиакомпанияси вакилларининг маълум қилишича, келажакда улар керосин таркибидаги хантал ёғининг улушини ошириш ниятида, 2020 йилга бориб эса мутлақ биоёқилғида ҳаракатланадиган биринчи тижорий рейс йўлга қўйилади.
«Бир гектар майдонга экилган ўсимликдан 2 тонна ёғ олиш ва ундан ўз навбатида 400 литр биоёқилғи, 1400 литр қайта тикланувчи биоёқилғи, шунингдек, яна 100 литр бошқа маҳсулотлар олиш мумкин», — дейди «Qantas» матбуот хизмати.
Авиакомпаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, аралаш ёқилғидан фойдаланиш атмосферага чиқаётган карбонат ангидрид газини учдан бир қисмга камайтиради. Шу сабабли Австалия юк ташувчиси ўз ғоясини амалга ошириш учун маҳаллий фермерлар билан ҳамкорликни йўлда қўяди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter