Самарқанддаги меҳмонхонада қотиллик рўй берди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Темирйўл деҳқон бозори олдидаги меҳмонхоналарнинг бирида қотиллик рўй берганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳри «Нурли йўл» маҳалласида жойлашган меҳмонхонада 30 ёшли аёлнинг мурдаси бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter