Самарқанд шаҳрида «Ваз-2106» машинаси ёниб кетди
Самарқанд шаҳрида 8 февраль куни «Ваз-2106» автомашинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилган.
Маълум бўлишича, соат 11:38 да Кўксарой майдони автотураргоҳида тўхтаб турган «Ваз-2106» русумли автомашинасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 11:40 да етиб бориб, ёнғин соат 11:43 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автомашинанинг олди мотор ва салон (кабина) қисми қисман ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter