Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда сув тошган йўл ўтказгич бўйича изоҳ берилди

Самарқандда сув тошган йўл ўтказгич бўйича изоҳ берилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рўдакий кўчалари кесишмасидаги туннел типидаги йўл ўтказгичда кузатилган сув ўтиш ҳолатига изоҳ берди.

«Мазкур йўл ўтказгич қурилишида лойиҳага кўра асосий қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, Самарқанд шаҳри аҳолисига янги йил байрам тадбирлари даврида тирбандликни олдини олиш ва транспорт воситалари ҳаракатланишига қулайлик яратиш мақсадида йўл очиб берилган бўлиб, ободонлаштириш ва сув қочириш, ирригация тармоқларида ҳали қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Туннел қисмининг деворларидан сув ўтиш ҳолати ҳали қурилиш ишлари давом эттирилаётган сув қочириш-ирригация тизимидаги лотокларга ҳар хил турдаги тиқилишлар оқибатида юзага келган.

Шунингдек, туннел деворларига ўрнатилган плиталар «қуруқ монтаж» усулида ишланган бўлиб, уларнинг орасидан сув ўтиши йўл ўтказгичнинг конструктив элементлари мустаҳкамлигига салбий таъсир этмайди.

Лойиҳа ечимига кўра ушбу транспорт ечими қурилиши доирасида ёмғир сувларини қочириш учун насослар ўрнатилиши ва оралиқ қурилмалар туташиш жойида асфалт қопламасини кесиб, деформацион чоклар ўрнатилиши кўзда тутилган. Яқин кунларда қайд этилган ишлар тўлиқ якунланиб, юзага келган нохуш ҳолатлар бартараф этилади», — дейилади ташкилот томонидан берилган изоҳда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг