Самарқандда Nexia уч одами билан чўкиб кетди

2022 йил 8 май куни соат 02:40 ларда Тойлоқ туманида жойлашган Бадал қишлоғидан ўтган маҳаллий йўлда одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд туманида яшовчи ҳайдовчи Nexia билан кетаётиб бошқарувни йўқотган ва машина каналга ағдарилиб кетган. Машина ичида беш киши бўлган. Ҳайдовчи бир олд ўриндиқдаги йўловчининг ёрдами билан машинадан чиққан ва ҳодиса жойидан қочиб кетган. Уни қутқарган йўловчи ҳам фалокатдан омон қолган. Бироқ автомобилнинг орқа салонида бўлган икки нафар вояга етмаган ўсмир (7 ва 8-синфда ўқийдиган ўқувчилар) ҳамда 29 ёшли йигит вафот этган.
Ҳодиса юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter