Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда миллиардлаб сўмлик газ ўғирланди

Самарқандда миллиардлаб сўмлик газ ўғирланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «S.» МЧЖ масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, жами 2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «С.Б.» хусусий корхонаси раҳбари А.А. «Иштихонтумангаз» ҳудудий бўлими чилангари А.Ж. ёрдамида корхонага қарашли тўйхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 231,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «M.M.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар МЧЖга қарашли эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш цехидаги газ ҳисоблаш ускунасига ўрнатилган тамғани бузиб, жами 236,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг